жить
жить, живу, живёшь; жил, жила несов.
1 яшамоқ умр кўрмоқ, умр кечирмоқ; ҳаёт (барҳаёт, тирик) бўлмоқ; долго ~ узоқ яшамоқ, узоқ умр кўрмоқ; ~ до глубокой старости қариб-чуриб юрмоқ, цветы не могут ~ в темноте гуллар қоронғиликда ўса олмайди (ривожланмайди); ~ бы да ~ ҳали яшага бўларди (ёш ўлган одам ҳақида);
2 яхши (беармон) яшамоқ, умрини, ҳаётини роҳат-фароғатда ўтказмоқ; ~-поживать роҳат-фароғатда яшамоқ, фаровон яшамоқ;
3 яшамоқ, турмоқ, истиқомат қилмоқ; ~ в Ташкенте Тошкентда яшамоқ ~ с родителями ота-оналар билан бирга турмоқ;
4 чем, на что бирор нарса ҳисобига ёки бирор иш билан кун кечирмоқ, яшамоқ, тирикчилик қилмоқ; ~ своим трудом ўз меҳнати билан кун кечирмоқ; ~ на литературные заработки адабиёт орқасида қалам ҳақи билан яшамоқ;
5 кем-чем умрини, ҳаётини бирор нарсага бағишламоқ; фикри-зикри билан яшамоқ, бирор нарсани ҳаётининг кўрки, лаззати, мазмуни деб тушунмоқ; ~ детьми умрини болаларига бағишламоқ, болаларим (фарзандларим) деб яшамоқ; фикри-зикри болаларида бўлмоқ; ~ надеждой на что-л. умид боғламоқ, умид билан яшамоқ; ~ наукой илм-фанга берилиб яшамоқ; илм-фанга муккасидан кетмоқ;
6 кем и с нареч. бирор тарзда, кайфиятда, ҳолда яшамоқ, кун кўрмоқ, кун ўтказмоқ, тирикчилик қилмоқ, яшамоқ; ~ вёсело шод-хуррам яшамоқ; қувноқ (ўйинкулги билан) кун кечирмоқ; ~ отшельником танҳоликда яшамоқ, одамларга аралашмай (одамлардан ажралиб) кун кечирмоқ;
7 с кем муносабатда бўлмоқ, қандайдир муносабатда бўлиб турмоқ, яшамоқ; ~ дружно с соседями қўшнилар билан тотув (аҳил, иноқ) яшамоқ;
8 с кем разг. ишқий муносабатда яшамоқ; ўйнаш бўлмоқ, дон олишиб юрмоқ; ~ с соседкой қўшни хотин билан яшамоқ (дон олишмоқ);
9 перен. бўлмоқ, бор бўлмоқ (фикр, гоя ва ҳ. к. ҳақида);
10 уст. бировникида, унинг хизматида яшамоқ (кун кечирмоқ); ~ в дворниках бировникида дарбон (қоровул) бўлиб яшамоқ; ~ гувернанткой бировникида мураббия бўлиб кун кечирмоқ; ✦ велел (или приказал) долго ~ қазо қилди, бандаликни бажо келтирди, ўлди, вафот этди; жил-был или жили-были бор экан, йўқ экан; за здорово живёшь ҳеч қандай асоссиз, сабабсиз, ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўқ; ҳе йўк, бе йўк; бекордан-бекорга; ана холос.